Фонд ЕХҲТ билан биргаликда фейкларга қарши курашиш платформасини ишга туширди

18 - Sentyabr, 2020

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда infodemictoolkit.org платформасини ишлаб чиқди ва ишга туширди.

Коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли инсон фаолиятининг аксарият қисми интернетга кўчиб ўтди. Тармоқ кўплаб одамларнинг назоратидан четга чиқиб кетуви катта ахборот оқимларини ҳосил қилди. Коронавирус кўплаб фейкларга сабаб бўлди, бу фейклар нафақат инсоннинг руҳий ҳолати ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатади, балки COVID-19 га қарши курашишга тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Бу ҳолат шу қадар кенг тарқалиб кеттики, ҳатто ЖССТ «инфодемия», яъни «ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар» атамасини ҳам киритди.

Ўзбекистон ҳам глобал ахборот ҳамжамиятининг иштирокчиси сифатида бу муаммо билан юзма-юз тўқнашди. Мулоқотнинг янги усуллари, ижтимоий тармоқларнинг ўсиб бораётган таъсири ва бошқа омиллар ёлғон материалларни тарқатиш учун идеал муҳитга айланди.

Журналист ва блоггерларга COVID -19 билан боғлиқ инқирозни тўғри ва профессионал тарзда қамраб олиш, нотўғри маълумотларни ўз вақтида аниқлаш, фактчекингни бир зумда амалга ошириш ва ёлғон маълумотлар тарқалишига қарши курашишда ёрдам бериш мақсадида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда (https://infodemictoolkit.org/) инструментарийсини ишлаб чиқди ва ишга туширди.

Платформа ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди. Икки бўлимдан иборат:

- 5 та блокни ўз ичига олган инфодемияга қарши курашиш инструментарийси, бу блоклар таълим курси, фактчекинг ва мақола ёзиш бўйича маслаҳатлар, ўз контентини бир зумда текшириш, янгиликларни йиғиш ва мониторинг қилиш иловаси;

- Фош қилувчиларнинг маълумотлар базаcи (фош қилинган маълумотлар базаси) ни ўз ичига олган.

Умид қиламизки, масс-мадиа вакиллари платформада тақдим этилган имкониятлар ёрдамида COVID -19 билан боғлиқ вазиятни ёритиш сифатини яхшилаш, маълумотларнинг катта оқимини тезкорлик билан кузатиб бориш, бир вақтнинг ўзида ҳақиқатга тўғри келмайдиганларини аниқлаш ва одамларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган нотўғри маълумотларнинг беғараз ёки, аксинча, ғаразли ниятда тарқалишига қарши тура олиш имкониятига эга бўладилар. Биз, шунингдек, журналист ва блогерларамиз Фош қилувчиларнинг маълумотлар базасига ўз ҳиссаларини қўшишлари ва фейклар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беришларига умид қилиб қоламиз.


Yangiliklarni Telegram kanalimizda kuzatib boring